empty
 
 

Тренд индикатори 1980 йилларнинг бошида техник таҳлилчи Менинг Столлер томонидан ишлаб чиқилган эди. СТАРК – полосалар диапазоннинг бузилишини ҳисобга олувчи классик тренд савдоси учун фойдаланилади.

Ҳисоблаш формуласи

Ўртача полоса = SMA(n) = SMA(5)

Юқори полоса = SMA(n) + (ATR(m)*K) = SMA(5) + (ATR(15)*1,33)

Қуйи полоса = SMA(n) – (ATR(m)*K) = SMA(5) – (ATR(15)*1,33)

Савдода қўлланилиши

STARC полосалари (Столлернинг ўртача диапазони каналлари) оддий сирпанувчи ўрта атрофида канални ташкил этувчи учта чизиқдан иборат.

Мазкур индикатор Боллинжер Полосалари индикаторига ўхшайди: STARC полосалари барқарор бозорларда тораяди, ўзгарувчан бозорларда эса, кенгаяди. Бироқ STARC полосалари ёпилиш нархларига асосланмайди ва Боллинжер полосалари каби стандарт квадратик оғишларни ҳисобга олмай, балки бозорнинг ўзгарувчанлиги тўғрисида янада мазмунли ахборот тақдим этиб, ўртача хақийқий оралиқ (ATR) ёрдамида ҳисобланади. STARC полосаларидан фойдаланишда ATRнинг оптимал параметри 10 давр ҳисобланади.

Мазкур индикатор иккита талқинда фойдаланилиши мумкин: нарх STARC полосаси чегараларини кесиб ўтишда харид қилишга ёки сотишга битимларни очишни тавсия қилувчи сигнал сифатида. Бу ҳолда нархнинг STARC чизиқлари устида ёки остида мустаҳкамланишини кутиш зарур.

Шунингдек мазкур индикатордан нархнинг ўта харид қилинганлиги ёки ўта сотилганлиги ҳудудларининг кўрсаткичи сифатида фойдаланиш мумкин. Бунинг учун К кўрсаткични 1.33 дан 3 гача ўзгартириш зарур. Бу ҳолда STARC полосалари чегараларининг нархи билан тест ўтказиш нархнинг экстремал қийматларга эришиш тўғрисида гапиради ва бу ҳолда ҳам нархнинг бурилиши эҳтимоли юқори. Мазкур сигнални ўта харид қилинганлик/ўта сотилганлик сохаларига кўрсатувчи осциляторлар сигналлари билан мустаҳкамлаш фойдали (масалан, RSI индикатори).

STARC Bands индикатори

ИнстаФорекс STARC bands индикаторининг параметрлари

BandsPeriod = 6

ATR = 10

K = 1.33

BandsShift = 2

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Обратный звонок