empty
 
 

Тавсифи

IFX_DPO индикатори нарх графигида дивергенция ва конвергенцияни аниқлашга, шунингдек бозорда трендни алматириш жойини топишга имкон беради. IFX_DPO индикатори-оссциляторларга турига тегишли бўлиб, Momentum индикаторидан фойдаланиш тамойилишга ўхшайди.

Ҳисоблаш формуласи

DPO = CLOSE – SMA (CLOSE, (N / 2 + 1)), бу ерда


SMA — оддий ўртача сирпанувчи;

CLOSE — ёпилиш нархи;

N — цикл даври.

Савдода қўлланилиши

IFX_DPO компьютер индикатори нархлар ҳаракатидаги йўналтирилганлик эффектини бартараф этади. Шу билан оссцилятор валюта жуфтликлари графикларида ортиқча харид қилинганлик/ортиқча сотилганлик цикллари ва даражаларини аниқлаш жараёнини соддалаштириш имкониятини яратади.

FOREX да узоқ муддатли нарх цикллари кам давом этувчи цикллардан иборат бўлади. Бундай қисқа муддатли циклларни таҳлил қилиш муҳим экстремумларни аниқлашга ёрдам беради. IFX_DPO индикатори узоқ муддатли циклларнинг нарх ўзгаришларига таъсирни бартараф этишга имкон беради.

DPO оссциляторини ҳисоблаш учун маълум давр олинади. Ёлғон сигналлар сонини камайтириш учун 21 даврдан ёки камроқ даврдан фойдаланиш тавсия этилади.

Агар DPO индикатори чизиғи нол даражани пастдан юқорига томон кесиб ўтса, бу ҳолат пастга тушувчи трендни юқорига кўтарилувчи трендга алмашиши тўғрисида огоҳлантиради. Бундай вазиятда активни харид қилиш зарур. Агар индикатор нол чизиқни юқоридан пастга қараб кесиб ўтса, у ҳолда активни сотиш зарур, чунки бу трендни кўтарилувчидан пастга тушувчига алмаштиришдан далолат беради.

Шуниндек, IFX_DPO индикатори ёрдамида дивергенция ва конвергенция сигналларини қийинчиликларсиз аниқлаш мумкин.

IFX_DPO индикатори

IFX_DPO индикаторининг параметрлари

IndPeriod = 14

CoutnsBars = 300

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Обратный звонок